Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ота ва унинг 5 ёшли қизи вафот этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 30 ноябрь куни соат 09:00 ларда Каттақўрғон тумани «Қоракўлча» МФЙ Қоракўлча қишлоғида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро Қ.Х. ва унинг 2017 йилда туғилган вояга етмаган қизи ўзининг яшаш уйи хонасида ташқи кўринишидан тан жароҳатларисиз мурдаси топилганлиги аниқланди.

Суд-тиббий экспертиза бўлинмасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлими «номаълум этиологикдан заҳарланиши» оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Холат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.