Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда олти давлат, жумладан, тўрт араб давлати Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олади. Бу ҳақда ШҲТнинг Ўзбекистондаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Самарқанд саммитининг ютуғи «ШҲТ ҳамкор давлатлари сонини кенгайтиришда» бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Самарқанддаги саммитда Миср, Қатар ва Саудия Арабистони билан ШҲТда мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тўғрисидаги меморандумлар имзоланиши кутилаётганини маълум қилганди. Шунингдек, Баҳрайн ва Малдив оролларига ҳамкор мақомини бериш учун аризаларни тасдиқлаш кутилмоқда. Олтинчи давлат ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.