«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда мазали тоблатмалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Брокколи ва гулкарамдан тоблатма


Гулкарам ва брокколидан тайёрланилган тоблатма фойдали ва тўйимли кечки таом учун ажойиб танлов бўлади.

Картошка, дудланган гўшт ва пишлоқли тоблатма


Тўйимли таом, лекин тез тайёрланиладиган рецепт қидираётган бўлсангиз, унда шу рецепт айнан сиз учун!

Творог ва резавор мевалардан тоблатма


Творог ва резавор мевалардан тайёрланилган тоблатма нонушта учун тенги йўқ танлов.

Гўшт ва бақлажонли тоблатма


Оддий, аммо таърифлаб бўлмайдиган даражада мазали тоблатмани бор-йўғи 45 дақиқа ичида тайёрлаш мумкин.

Лавашдан қилинган тоблатма


Тайёр лаваш хамири бўш вақти кам бекажонлар учун тенгсиз ёрдамчи саналади. Мана бундай лавашли тоблатма эса ажойиб нонушта ёки кечки таом бўла олади.

Сендвич-тоблатма


Қарсилдоқ нон ва эриган пишлоқ биргаликда ажойиб уйғунликни ташкил қилиб, ёшу қарига бирдек ёқиши аниқ.

Кокос қириндиси қўшилган творогли тоблатма


Ажойиб таъмли творогли тоблатма майинлиги билан лол қолдиради.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15