6 сентябрь куни президент «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги [ПҚ-369-сонли] қарорни имзолади. Унга мувофиқ, Озарбайжон билан саноат мулкини муҳофаза қилишда ҳамкорлик қилинади.

Бу бўйича икки мамлакат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев 21 июнь куни Тошкент шаҳрида 18 та ҳужжат имзолаганди. Ҳудудлараро ҳамкорлик, саноат, халқаро автомобиль қатнови, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаларидаги ҳамкорлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастурлари шулар жумласидан.

Халқаро шартнома кучга киргандан кейин Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Худди шундай ҳужжат 1997 йил июнда иккила давлат ҳукуматлари ўртасида имзоланган.

Шунингдек, 2018 йилда саноат мулки объектларини муҳофаза қилиш соҳасида Беларусь республикаси билан ҳам битим имзоланган.