Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлнинг номусига тегганликда гумонланиб, тергов органларидан яшириниб юрган эркак қидирув тадбирлари натижасида қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ички ишлар бршқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилишинича, вилоят ва тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида 1986 йилда туғилган К.Д. дастлаб, Жиззах вилояти Зарбдор туманида, кейинчалик Арнасой туманида яшириниб юргани тўғрисида маълумот олинган.

Ушбу шахсни топиш юзасидан тезкор қидирув ҳаракатлари олиб борилган ва у Арнасой туманида жойлашган кўл ортиларидаги чекка бир ҳудудида яшириниб юрган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Фуқаро Пастдарғом тумани ИИБга олиб келинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу шахсга нисбатан 12 март куни Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. Сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинганди.