Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ Азиз Ботирович Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Шу муносабат билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллашгани ҳақида хабар қилган эдик.

У мазкур лавозимда 16 июль куни бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига ўтказилган Жамшид Ходжаев ўрнини эгаллади.

Азиз Воитов (1980 й.т.) Тошкент молия институтини (2001 йилда) «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида (2010 йилда) «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган.

У 2000−2017 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида турли лавозимларда, 2017−2020 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.

Азиз Воитов 2020 йилнинг 10 мартдан то ҳозирги кунга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди