Якшанба куни соат 7:30 атрофида Тошкентнинг Сергели туманида «ВАЗ-2106» русумли автомашина дарахтга бориб урилиши натижасида иккига бўлиниб кетди.

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХБнинг хабар беришича, ЙТҲ оқибатида 2002 йилда туғилган ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

У Янги Сергели кўчаси бўйлаб автомобиль бозоридан Жанубий вокзал томон ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган. Эълон қилинган видеода ЙТҲ транспорт оқимлари ажратилган жойда содир бўлганини кўриш мумкин.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда