10 август куни кечқурун Тошкентнинг Чилонзор тумани Бешағоч кўчасида қурилаётган беш қаватли бинода ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, бинонинг тўртинчи қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар соат 19:37 да келиб тушган. Соат 19:42да воқеа жойига 6 кишилик ўт ўчириш-қутқарув гуруҳи етиб келди. Соат 20:30да ёнғин қуршаб олинган ва 20:39да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида қурбонлар йўқ. Ҳозирда масъул идоралар ёнғин сабабларини ўрганиб, етказилган зарарни баҳоламоқда.

Бир кун аввал Яккасарой тумани Муқимий кўчасида қурилаётган тўрт қаватли уйда ҳам ёнғин содир бўлган эди.