Ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, иккинчи ярмида эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

29 июнь, душанба куни юқори циклон таъсири ҳисобига марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир кучайиши, айрим жойларда эса дўл ёғиши мумкин.

Момақалдироқ пайтида шамол 18−23 м/с гача кучайиши, баъзида эса 25−28 м/с гача кучайиш эҳтимоли бор. Чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат +23…+28 даражани ташкил этади. Бу кун иқлимий меъёридан 4−6 даражага паст.

21−22 июнда циклон таъсири кучсизлашади, аммо марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

Душанбадан чоршанбагача бўлган вақт орасида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб +34…+39 даражага етади.