Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 10 та медаль соҳибига айланди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

-102 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Қудратбек Салимжонов 2 та кумуш медалга сазовор бўлди. У даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда 171 кг, жами бўлиб 327 кг натижани қайд этди. Беллашувда олтин медаллар қозоғистонлик Никита Абдраҳмановга насиб қилди.

  1. Никита Абдраҳманов (Қозоғистон) — 348 (157+191) кг;
  2. Қудратбек Салимжонов (Ўзбекистон) — 327 (156+171) кг;
  3. Боқи Қиймет (Туркия) — 295 (132+163) кг.

Бундан аввал, -76 кг вазн тоифасида иштирок этган атлет Нигора Сувонова ҳам 3 та кумуш медалга эга чиққанди. -96 кг вазн тоифасидаги баҳсларда беллашган Аброрбек Маъруфбеков эса 133 кг натижа билан даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлганди. Шунингдек, Диёрбек Эрматов ҳам иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритганди.

Ўзбекистонликлар 10 та медаль билан билан мусобақадаги иштирокини якунлади. Унда 4 та нафар спортчи билан қатнашган жамоа 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқди.