Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022 — 2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар офлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида — 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ҳужжатлар қабул қилинади.

Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
  • паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
  • маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
  • 3,5×4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
  • чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида қабул 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача), Ҳадис илми мактабида эса 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Ҳадис илми мактабида қабул 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • таълим муассасаси ректори номига ариза;
  • паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
  • ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
  • 3,5×4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
  • «Ягона олимпиада» танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).