5 июнь куни Самарқанд вилояти Нарпай тумани «Сари бозор» МФЙда жойлашган озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлганди. Душанба куни ФВВ ёнғин оқибатида учта дўконнинг тахминан 70 кв.м. майдони зарарланганини маълум қилганди.

7 июнь куни вилоят ФВБ ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берди. Унга кўра, мутахассислар томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ёнғин кўпроқ майдонга зарар етказгани аниқланган.

«16 тадан ортиқ савдо дўконларининг тахминан 240 кв.м. майдони ёниб зарарланган. Ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари ва мулк эгалари бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.