«дзюдо» тегли мақолалар


«Катта дубулға» турнири: Ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та медални қўлга киритди
25 март 2024, 10:32

«Катта дубулға» турнири: Ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та медални қўлга киритди

Грузияда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Ўзбекистондан борган 18 нафар спортчининг 2 нафари — Сардор Нуриллаев ва Шарофиддин Болтабоев кумуш медаль олди. Тошкентда ўтган аввалги турнир ўзбекистонликларга омадлироқ келганди (6 та медаль).

Тошкентда ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар 6 та медаль олди. Совриндорлар ҳақида нималар маълум?
4 март 2024, 11:03

Тошкентда ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар 6 та медаль олди. Совриндорлар ҳақида нималар маълум?

Тошкентда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар аввалгига қараганда каттароқ натижага эришди. Улар 6 та медаль олиб, Франция ва Япониядан кейин умумҳисобда 3-ўринда бўлди. Достон Рўзиев ва Музаффарбек Тўрабоев олтин медаль олди, Давлат Бобонов бронза билан турнирни якунлади.

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини учта медаль билан якунлади
19 феврал 2024, 11:09

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини учта медаль билан якунлади

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та медални қўлга киритди. Диёра Келдиёрова олтин, Ҳалима Қурбонова ва Достон Рўзиев эса бронза медалларига эга чиқди (фото).

Шаҳрам Аҳадов дзюдо бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи турнирда олтин медал олди
26 октябр 2023, 13:28

Шаҳрам Аҳадов дзюдо бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи турнирда олтин медал олди

Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган «Катта дубулға» турнирида илк олтин медалини қўлга киритди.

Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев Masters турнирида олтин медални қўлга киритди
7 август 2023, 09:32

Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев Masters турнирида олтин медални қўлга киритди

Венгрияда ўтган Masters турнирида ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғолибликни қўлга киритди. Сўнгги бор бу турнирда терма жамоадан олтин медални 2011 йилда Ришод Собиров ютганди. Бу йилги турнирни Ўзбекистон 1 та олтин ва 2 та бронза билан якунлади.

Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова «Катта дубулға» турнирида бронза медалини қўлга киритди
23 июн 2023, 19:52

Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова «Катта дубулға» турнирида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Улан-Баторда (Мўғулистон) «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда БАА вакили Хорлодои Биршелтни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик 6 нафар дзюдочи илк бор Олимпия ўйинлари рейтингида пешқадам бўлди
14 июн 2023, 17:33

Ўзбекистонлик 6 нафар дзюдочи илк бор Олимпия ўйинлари рейтингида пешқадам бўлди

Ўзбекистоннинг 16 дзюдочиси янгиланган Олимпия рейтингига киритилди. Улар орасида тарихда биринчи марта аёллар терма жамоасининг олти нафар вакили ҳам бор.

Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатида медаль олган илк ўзбекистонлик аёл дзюдочи бўлди
15 май 2023, 13:23

Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатида медаль олган илк ўзбекистонлик аёл дзюдочи бўлди

Диёра Келдиёрова Доҳа шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, мамлакат тарихида совриндор бўлган илк ўзбекистонлик аёл дзюдочига айланди. Терма жамоа жаҳон чемпионатини умумий ҳисобда иккита кумуш ва иккита бронза медали билан якунлади.

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди
9 май 2023, 09:50

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди

Доха шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Диёра Келдиёрова кумуш медаль ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик дзюдочи Дилшодбек Баратов жаҳоннинг вице-чемпиони бўлди
8 май 2023, 17:16

Ўзбекистонлик дзюдочи Дилшодбек Баратов жаҳоннинг вице-чемпиони бўлди

Доҳада ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик Дилшодбек Баратов кумуш медални қўлга киритди.

Диёра Келдиёрова Тбилисидаги «Катта дубулға» турнирида олтин медални қўлга киритди
25 март 2023, 09:55

Диёра Келдиёрова Тбилисидаги «Катта дубулға» турнирида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Тбилисида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини иккинчи ўринда якунлади
6 март 2023, 09:26

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини иккинчи ўринда якунлади

Тошкент шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирини Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан иккинчи ўринда якунлади.

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини 2 та бронза медали билан якунлади
6 феврал 2023, 10:26

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини 2 та бронза медали билан якунлади

Францияда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида 7 нафар бўлиб қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медални қўлга киритди. Биринчи бронзага Камолиддин Бахтиёров, иккинчи медалга ўзаро ватандоши билан курашган Алишер Юсупов эга чиқди.

Ўзбекистон дзюдочилари «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақада 4 та медаль қўлга киритди
7 ноябр 2022, 11:48

Ўзбекистон дзюдочилари «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақада 4 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочилар Бокудаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда тўртта медаль — 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
11 октябр 2022, 18:31

Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Humo Arena`да ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатиниг 6 кунида -100 кг вазн тоифасидаги беллашувда Музаффарбек Тўрабоев чемпионликни қўлга киритди. Шу билан Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медал ёзиб қўйилди. Шавкат Мирзиёев спортчини ғалаба билан табриклади.

Дзюдо: Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида икки ўзбекистонлик мағлубиятга учради
6 октябр 2022, 18:28

Дзюдо: Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида икки ўзбекистонлик мағлубиятга учради

Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг 1-кунида Ўзбекистон вакили Дилшодбек Баратов -60 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик спортчига имкониятни бой берди. 48 кг вазнда Ҳалима Қурбонова туркиялик спортчини енгиб, иккинчи даврада Италия вакилига мағлуб бўлди.(Фото)

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 8 та медални қўлга киритди
29 август 2022, 20:35

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 8 та медални қўлга киритди

Сараевода бўлиб ўтган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Дзюдочилар жамоавий баҳсларда ҳам қатнашиб, ўз тарихида илк марта бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатида тўртта медални қўлга киритди
15 август 2022, 19:47

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатида тўртта медални қўлга киритди

Эквадорда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон дзюдо бўйича Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади
8 август 2022, 18:51

Ўзбекистон дзюдо бўйича Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

Нур-Султонда дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўққизта совринни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатида яна олтита медални қўлга киритишди
21 июл 2022, 13:17

Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатида яна олтита медални қўлга киритишди

Бангкокда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг