Ўзбекистонда двигател сиғими 3 литрдан ортиқ бўлган автомобилларнинг божхона расмийлаштируви арзонлашади. Бу президент 15 апрель куни имзолаган қарорда қайд этилган.

Божхона ставкалари икки босқичда пасайтирилади. 2023 йил 1 январга қадар улар икки ва ундан кўпроқ мартага арзонлашади. Нафақат божлар, балки двигатель ҳажмини ҳисобга оладиган қўшимча коэффициентлар ҳам камаяди. 2023 йил 1 январгача божхона божи 15 фоиз даражасида қолади, лекин, қўшимча коэффициентлар тушади. Ушбу ўзгаришлар фақат ишлаб чиқарилганидан бошлаб чегара божхонасидан ўтишгача бўлган муддат 1 йилдан ошмаган (бунга қадар — 3 йилдан кўп бўлмаган) 3000 куб метрдан ортиқ ҳажмли двигателга эга автомобилларга тааллуқли.

ТИФ ТН коди
Товар номи
Божхона ставкаси (божхона қийматидан фоизда ёки ўлчов бирлиги учун АҚШ долларида)
Аввалги ставка

8703 24 10
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтишда ишлаб чиқарилган санаси 1 йилдан ошмайдиган, фақат двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 3000 куб см дан ортиқ, илгариланма-қайтма ҳаракатли поршенга эга, учқундан алангаланадиган ички ёнув двигателли янги танспорт воситалари


2023 йил 1 январга қадар:
15+1,5 долл./ куб.см.


2023 йил 1 январдан:
15+1,25 долл./ куб.см.





30+3,0 долл./ куб.см.
янги транспорт воситаси фақат двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 3000 куб см дан ортиқ, илгариланма-қайтма ҳаракатли поршенга эга, учқундан алангаланадиган ички ёнув двигателли


30+3,0 долл. / куб. см

Бундан ташқари, ҳам ички ёнув двигатели, ҳам электр двигателига эга бўлган автомобилларга биринчи марта божхона тўловлари жорий этилмоқда. Гап Toyota Prius, Lexus CT200 h, Audi A6 Hybrid, Mercedes-Benz S400 Hybrid ва бошқа гибрид автомобиллар ҳақида кетмоқда.

Гибридлар учун двигатель турига қараб автомобиль нархининг 15% ва 30% миқдорида бож тўланади. Илгари гибрид автомобиллар божхона расмийлаштирувида оддий автомобиллар каби тўловлар ва коэффициентларга тортиларди.

Февраль ойида Шавкат Мирзиёев автомобиллар импорти учун бож тўловларини икки босқичда икки баравар камайтириш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. «Газета.uz» божхона тўловларининг камайтирилиши Ўзбекистонга олиб кирилаётган автомобиллар нархига қандай таъсир қилишини (мисоллар билан) ҳисоблаб чиққанди.