«рамазон» тегли мақолалар


Ғаллаоролдаги қишлоқда ифторлик. Холида Мусулмон фотоҳикояси
10 апрель 2024, 11:38

Ғаллаоролдаги қишлоқда ифторлик. Холида Мусулмон фотоҳикояси

Рўзадорларга ифторлик бериш савобли амаллардан ҳисобланади. Шунингдек, бу эски гина-кудуратларни унутиш, хурсандчиликни бирга баҳам кўриш учун яхши бир баҳона ҳам. Фотосуратчи Холида Мусулмон Чувиллоқ қишлоғидаги оила ифторликка қандай тайёргарлик кўриши ва рамазончи болалар ҳақида ҳикоя тайёрлади.

Рўзадорлар учун сув ва хурмо, болаларга велосипед ҳамда ифтор дастурхони. «Сен дунёга кераксан» жамоасининг Рамазондаги фаолияти ҳақида
9 апрель 2024, 17:40

Рўзадорлар учун сув ва хурмо, болаларга велосипед ҳамда ифтор дастурхони. «Сен дунёга кераксан» жамоасининг Рамазондаги фаолияти ҳақида

«Сен дунёга кераксан» кўнгиллилар жамоаси Рамазон ойида Тошкент шаҳрида «Йўлда ифторлик» лойиҳасини ўтказиб, 21 мингдан зиёд рўзадорга сув ва хурмо тарқатди. Шунингдек, Тошкент вилоятида кам таъминланган оилалар учун 100 кишилик ифтор дастурхони ёзилди, 20 нафар болага велосипед тақдим этилди. Фото.

Фонуслар, саҳарлик жарчилари, «рамазончи» болалар — дунё мусулмонларининг Рамазон билан боғлиқ анъаналари
29 март 2024, 22:10 1

Фонуслар, саҳарлик жарчилари, «рамазончи» болалар — дунё мусулмонларининг Рамазон билан боғлиқ анъаналари

Рамазон — Ислом дунёсида орзиқиб кутиладиган муқаддас ой. Мусулмонлар унинг шарафига фонуслар ёқади, ифторлик ва ибодат учун жамланади, болалар эса Рамазон қўшиқларини куйлайди. «Газета.uz» дунё мусулмонларининг мазкур ой билан боғлиқ ана шундай ўзига хос анъаналарини бир материалга жамлади.

Президент Наманган туманида яшовчи 108 ёшли нуронийга Traverse машинасини совға қилди
29 март 2024, 13:23

Президент Наманган туманида яшовчи 108 ёшли нуронийга Traverse машинасини совға қилди

Наманган вилоятида президент билан ифторлик пайтида учрашган 108 ёшли нуроний Иброҳимжон Хўжаевга давлат раҳбари томонидан Traverse автомобили совға қилинди.

Рўзага оид савол-жавоблар
28 март 2024, 19:45

Рўзага оид савол-жавоблар

Саҳарликка ухлаб қолган киши рўзани қандай тутиши керак, ҳеч нарса емасдан оғиз ёпиш мумкинми, рўзадор одам ғарғара қилса бўладими, рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланса бўладими? «Газета.uz» Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг рўзага оид айрим саволларга берган жавобларини жамлади.

Президент Наманганда ифторликда иштирок этди (фото, видео)
25 март 2024, 23:13

Президент Наманганда ифторликда иштирок этди (фото, видео)

Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик маросимида иштирок этиб, ер юзида тинчлик-осойишталик бўлишини ният қилди ва «Динимизда белгилаб берилган тўғри йўлдан оғишмайлик, айни пайтда замон билан ҳамнафас яшайлик», деб дуо қилди. Фото ва видео.

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ойи кириб келгани билан табриклади
11 март 2024, 22:01

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ойи кириб келгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев табригида ушбу ойда «халқ манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш» ишлари янада кўпроқ бўлишини айтди. «Юртимиз мусулмонларининг ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилди», — деди у.

Фото: Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди
11 март 2024, 09:51

Фото: Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди

10 мартдан Ўзбекистон бўйлаб таровеҳ намозларини адо этиш бошланди. «Газета.uz» пойтахтнинг қадимий масжидлардан бири — «Охун Гузар»дан фоторепортаж тайёрлади.

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
10 март 2024, 22:39

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар билан бўлишди. «Газета.uz» уларни тақдим этади.

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади
9 март 2024, 16:23

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида 10 мартдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 19:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади. Рўйхат.

Ўзбекистонда таровеҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди
7 март 2024, 15:17

Ўзбекистонда таровеҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 10 март, якшанба куни таровеҳ намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.

Рамазон ойи 11 мартдан бошланади — Мусулмонлар идораси
5 март 2024, 08:56

Рамазон ойи 11 мартдан бошланади — Мусулмонлар идораси

Мусулмонлари идораси Рамазон ойининг биринчи куни 11 март, душанбага тўғри келишини маълум қилди.

Рўзага оид савол-жавоблар
24 март 2023, 05:29

Рўзага оид савол-жавоблар

Саҳарликка ухлаб қолган киши рўзани қандай тутиши керак, ҳеч нарса емасдан оғиз ёпиш мумкинми, рўзадор одам ғарғара қилса бўладими, рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланса бўладими — «Газета.uz» Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг рўзага оид айрим саволларга берган жавобларини жамлади.

Тошкентда таровеҳ намозлари сабаб айрим кўчалар ёпилади
22 март 2023, 16:48

Тошкентда таровеҳ намозлари сабаб айрим кўчалар ёпилади

Рамазон ойи давомида Тошкентдаги таровеҳ намози ўқиладиган масжидларга ёндош бўлган кўчаларда автомобиллар ҳаракати соат 19:00 дан 24:00 га қадар чекланади.

Саҳарлик ва ифторлик учун нималар тайёрлаймиз?
2 апрель 2022, 10:44

Саҳарлик ва ифторлик учун нималар тайёрлаймиз?

Нонуштабоп галеталар, пишлоқли хачапури, гуручли бўтқа, фета пишлоғи ва помидордан қуймоқ, бедана тухумли тефтеллар, бақлажон ва пишлоқли товуқ гўшти, туркча шўрва ва бошқалар — Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рецептлари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этади.

Тошкентда таровеҳ намозлари вақтида айрим масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади
1 апрель 2022, 18:08

Тошкентда таровеҳ намозлари вақтида айрим масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида таровеҳ намозлари ўқилиши муносабати билан айрим масжидлар атрофидаги кўчалар ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади (рўйхат).

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
1 апрель 2022, 12:30

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар билан бўлишди. «Газета.uz» уларни тақдим этади.

Рамазон ойида 2085 масжидда таровеҳ, 1525 жомеда хатми Қуръон ўқилади
1 апрель 2022, 11:50

Рамазон ойида 2085 масжидда таровеҳ, 1525 жомеда хатми Қуръон ўқилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2085 масжидда таровеҳ, 1525 жомеда хатми Қуръон ўқилишини маълум қилди.

Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади
31 март 2022, 21:27

Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келади. Президент муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Рамазон ойи қачон бошланади?
31 март 2022, 12:18

Рамазон ойи қачон бошланади?

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг таровиҳ намозларида хатм қилинадиган Қуръони карим тақсимоти жадвалида таровиҳ намозлари 1 апрелдан бошланиши кўрсатилган. Бу — Рамазон ойи 2 апрелдан кириб келишини англатади. Бироқ Ўзбекистонда Рамазон ойи қачон бошланиши ҳақида расмий хабарлар эълон қилингани йўқ. Қорақалпоғистонда эса Рамазон 2 апрелдан бошланиши расман маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг