«автобуслар» тегли мақолалар


Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 миллиондан ошди
12 феврал 2024, 10:57

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 миллиондан ошди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 млн 20 мингтани ташкил этди. Бир йил давомида кўрсаткич салкам 400 мингтага кўпайган. Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан 93 фоизи енгил автомобиллар ҳисобланади.

Тошкентда 18 метрли автобус ёғингарчилик сабабли сирпаниб, қияликка тушиб кетди (видео)
31 январ 2024, 17:16

Тошкентда 18 метрли автобус ёғингарчилик сабабли сирпаниб, қияликка тушиб кетди (видео)

Тошкент шаҳрида 11-йўналишдаги «гармошка»ли автобус 18-автосаройдан чиқаётиб, ёғингарчилик туфайли сирпанди ва унинг орқа қисми қияликка тушиб кетди. Салонда йўловчилар бўлмаган. Автобус махсус техника ёрдамида чиқариб олинди.

Энди автобус харид қилишда йўловчилар сиғими ҳисобга олинади, метро вагонлари сонини кўпайтириш жадаллаштирилади
29 январ 2024, 20:23

Энди автобус харид қилишда йўловчилар сиғими ҳисобга олинади, метро вагонлари сонини кўпайтириш жадаллаштирилади

Президент автобус харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимига эътиборни кучайтириш, шунингдек, Тошкент метрополитенининг вагонларини кўпайтириш чора-тадбирларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди. Аҳолининг электромобилларга ўтиши рағбатлантирилади.

Транспорт вазирлиги вакили — кўчалар ўртасидаги «ажратилган йўлаклар», 35 метрли автобуслар ва экспресс йўналишлар ҳақида
16 январ 2024, 03:26

Транспорт вазирлиги вакили — кўчалар ўртасидаги «ажратилган йўлаклар», 35 метрли автобуслар ва экспресс йўналишлар ҳақида

Тошкентда, ниҳоят, кўчалар ўртасида автобус йўлаклари ташкил этилади. Унда 5 та секцияли 32 ва 35 метрли автобуслар ҳаракатланиши режалаштирилган, деди Транспорт вазирлиги вакили. Инфратузилма юкини камайтириш учун пойтахтга кираверишда 12 та янги экспресс йўналишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Тошкент вилоятидаги автобус ва микроавтобусларда йўлкира нархи ошди
3 январ 2024, 15:17

Тошкент вилоятидаги автобус ва микроавтобусларда йўлкира нархи ошди

Тошкент вилоятида йўловчиларни ташиш хизматлари бўйича янги тарифлар белгиланди. Эндиликда автобуслардан фойдаланганлик учун 1500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)лар учун 2000 сўм тўланади.

31 декабрь куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 01:00 гача ишлайди
29 декабр 2023, 21:52

31 декабрь куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 01:00 гача ишлайди

Пойтахтда автобуслар ҳам 31 декабрь куни метрополитен каби (фарқи — ўша куни метродан фойдаланиш бепул) соат 01:00 гача ишлайди. «Тошшаҳартрансхизмат» байрам тадбирлари ўтказиладиган 18 та манзилга олиб борувчи автобус йўналишларини эълон қилди.

Самарқанд шаҳри учун Хитойдан 10 та автобус олиб келинди
29 декабр 2023, 15:59

Самарқанд шаҳри учун Хитойдан 10 та автобус олиб келинди

Хитойнинг CRRC компаниясидан Самарқанд шаҳри жамоат транспорти учун 10 та автобус келтирилди. Яна 20 та шундай автобус олиб келиниши режа қилинмоқда.

Байрам кунлари Тошкентдаги автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
25 декабр 2023, 17:41

Байрам кунлари Тошкентдаги автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

Тошкентда автобуслар 30 декабрдан 2 январга қадар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида, 6 январь — шанба куни эса иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.

Президент 2024 йилда темирйўл ва авиатранспорт ҳажмини 20 фоизга ошириш топшириғини берди
20 декабр 2023, 13:30

Президент 2024 йилда темирйўл ва авиатранспорт ҳажмини 20 фоизга ошириш топшириғини берди

Президент 2024 йилда темирйўл ва авиатранспорт ҳажмини 20 фоизга ошириш бўйича топшириқ берди. Бунга эришиш учун Тошкент ва вилоятлар марказлари ўртасида камида иккита, вилоятлар ўртасида ҳафтасига битта рейс йўлга қўйиш, камида 7 та самолёт ва 6 та тезюрар поезд олиб келиш режалаштирилмоқда.

Тошкентда автобус бошқаруви вақтида телефон ишлатган 7 ҳайдовчи ишдан олинди
13 декабр 2023, 09:14

Тошкентда автобус бошқаруви вақтида телефон ишлатган 7 ҳайдовчи ишдан олинди

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари автобус ҳайдовчиларининг бошқарув вақтида мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган рейдда иштирок этди. Етти нафар ҳайдовчи ишдан бўшатилди.

Бухорога 20 та янги автобус олиб келинди
1 декабр 2023, 10:31

Бухорога 20 та янги автобус олиб келинди

Бухоро шаҳрига Хитойнинг 20 та янги Zhang Tong автобуси келтирилди, улар 5 декабрдан йўналишларга чиқарилади. 2024 йил июлигача яна 80 та шундай автобус етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Транспорт вазирлиги Тошкентда тирбандликни қайд этди
24 октябр 2023, 09:22

Транспорт вазирлиги Тошкентда тирбандликни қайд этди

Тошкентнинг бир қанча асосий кўчаларида кетаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари «бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга қўшимча юкламалар ҳосил қилди», — дейилади Транспорт вазирлиги хабарида. Бу, ўз навбатида, «барча кўчаларда транспорт воситалари, жумладан, автобуслар тезлигининг пасайишига олиб келди».

Тошкентда илк «гармошка»ли электробус қатнай бошлайди
26 сентябрь 2023, 09:58

Тошкентда илк «гармошка»ли электробус қатнай бошлайди

Хитойнинг King Long компанияси «Тошшаҳартрансхизмат»га 18 метрли электробусни топширди. Хабар қилинишича, у яқин кунларда йўналишлардан бирида ҳаракатлана бошлайди.

Тошкентдаги яна 22 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
21 сентябрь 2023, 10:38

Тошкентдаги яна 22 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 22 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.

Тошкентда тўртта автобус йўналишлари ҳаракати қисқаради
7 сентябрь 2023, 10:48

Тошкентда тўртта автобус йўналишлари ҳаракати қисқаради

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 16, 25, 117 ва 150-сонли автобус йўналишлари ҳаракати қисқартирилади. Қисқарган йўналишларда янги автобуслар ташкил этилган.

Тошкентда янги автобус йўналишлари, шунингдек, экспресс йўналишлар ташкил этилди
4 сентябрь 2023, 10:09

Тошкентда янги автобус йўналишлари, шунингдек, экспресс йўналишлар ташкил этилди

Душанбадан Тошкентда еттита янги автобус йўналиши ва энг тиғиз вақтларда ишловчи учта вақтинча экспресс йўналиш ташкил этилди. Август ойи охирида учта йўналиш ҳаракати қисқартирилди.

Айрим ёнилғи шохобчалари ёпилгани ортидан автобуслар бошқа шохобчаларда навбатлар ҳосил қилди
25 август 2023, 16:37

Айрим ёнилғи шохобчалари ёпилгани ортидан автобуслар бошқа шохобчаларда навбатлар ҳосил қилди

Тошкент шаҳрида айрим ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилгани сабабли автобуслар бошқа шохобчаларга боришига тўғри келмоқда. Улар жойларда катта навбатларни юзага келтирган. Бу масалани ҳал этиш учун «Тошшаҳартрансхизмат» «Ҳудудгазтаъминот» билан пойтахт ҳокимлигида тезкор ишчи гуруҳ тузди.

Шаҳарлараро автобусларнинг тунда ҳамроҳсиз ҳаракатланишига рухсат берилади
22 август 2023, 14:36

Шаҳарлараро автобусларнинг тунда ҳамроҳсиз ҳаракатланишига рухсат берилади

Шаҳарлараро ва халқаро йўналишдаги автобусларга тунги вақтда ҳам йўловчи ташишга рухсат берилади. Бунда транспорт воситаси иш ва дам олиш вақтини назорат қилувчи қурилма билан жиҳозланиши керак. Автобусга ички ишлар органлари ҳамроҳлик қилмайди.

Тошкентда яна 8 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
10 август 2023, 11:47

Тошкентда яна 8 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкентдаги яна 8 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди.

ОТМ имтиҳонлари сабабли Тошкентда айрим автобуслар иши 5:00 дан бошланади
31 июл 2023, 17:49

ОТМ имтиҳонлари сабабли Тошкентда айрим автобуслар иши 5:00 дан бошланади

1 августдан 13 августга қадар ОТМларга кириш тестлари ўтказилиши муносабати билан пойтахтда айрим автобуслар соат 5:00 дан иш бошлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг