Вазирлар Маҳкамаси баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда ҳокимликларга таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилди. Шу муносабат билан дарслар вилоятларда турлича — 11, 12, 13, 16 ҳамда 18 январдан бошланмоқда (рўйхат).
Наврўз байрами арафасида амалдаги шаҳарлараро автобус қатновларига қўшимча равишда кунига яна 10 дан ортиқ қатновлар йўлга қўйилади. Транспорт вазирлиги ноқонуний таксичиларга тўғри келиб қолмаслик учун чипталарни «Тошкент» автовокзалидан харид қилишни сўрамоқда.
21 декабрь куни бир қатор ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача, айрим жойларда эса 25−28 м/c гача кучайиши мумкин. 21−22 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳафта давомида мамлакат бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Чўл ҳудудларда эса чанг бўрони кузатилиши мумкин.
2021−2025 йиллар давомида бутун мамлакатда бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича 1164 та спорт майдончаси қурилади. Ҳар йили ушбу спорт турлари ҳамда юриш, югуриш ва мини-футбол бўйича 18 та мусобақа ўтказиш режалаштирилмоқда. Қарордаги дастур ва параметрлар тўлиқ бажарилгунга қадар бюджетдан ҳар йили 104 млрд сўмдан ажратилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг