Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманига Сирожиддин Усманов ҳоким этиб тайинланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Бу туман ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинган.

Сирожиддин Усманов (1979 йилда туғилган) тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шу вақтгача туманга ҳокимлик қилган Носир Мавлонов аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев томонидан вилоятдаги бир қатор раҳбарлар билан биргаликда «фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун» ишдан бўшатилганди.

Душанба куни вилоятнинг Нуробод туманига ҳам янги ҳоким тайинланди. Шерали Юлдашев «фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун» лавозимидан озод қилинган Фазлиддин Заиров ўрнини эгаллади.