Шерали Юлдашев Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинган.

Шерали Юлдашев 1971 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Тайинловга қадар халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири лавозимида ишланган.

У аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев томонидан вилоятдаги бир қатор раҳбарлар билан биргаликда «фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун» ишдан бўшатилган Фазлиддин Заиров ўрнига тайинланди.