«ҳоким» тегли мақолалар


Бағдод, Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳокимлар тайинланди
20 феврал 2024, 09:42

Бағдод, Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод туманига, Қодиржон Эркабоев эса Учкўприк туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сирдарёда ёшлар етакчиси вилоятга вақтинча ҳоким бўлди
6 январ 2024, 15:39

Сирдарёда ёшлар етакчиси вилоятга вақтинча ҳоким бўлди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади. Бундай амалиёт 2020 йилда Андижон вилоятида ҳам кузатилган.

Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинди
19 декабр 2023, 12:38

Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаевни қўлга олди. У бу лавозимга тўрт ой аввал тайинланганди.

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
28 ноябр 2023, 10:23

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Шерзод Бўриев Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди
7 ноябр 2023, 14:17

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.

Портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — Шавкат Умурзоқов
28 сентябрь 2023, 09:31

Портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — Шавкат Умурзоқов

«Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида шикастланган уйлар эгаларига етказилган зарар қоплаб берилади. «2−3 кун ичида бу муаммоларни ҳал қиламиз», — деди воқеа жойига етиб келган пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.

«Ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди». Сирдарё вилояти ҳокими нега 16 та Tracker сотиб олинаётгани ҳақида
28 июл 2023, 16:48

«Ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди». Сирдарё вилояти ҳокими нега 16 та Tracker сотиб олинаётгани ҳақида

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ўз ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 4 млрд сўм эвазига 16 та Tracker харид қилинаётганига изоҳ берди. «Айрим туманларда ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди. Улардан талаб қилишим учун, аввало, шарт-шароит яратиб бериш керак», — деди ҳоким.

3 нафар ҳоким ва яна 3 мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди
20 июл 2023, 18:58

3 нафар ҳоким ва яна 3 мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

Антикоррупция агентлиги жами 6 нафар мансабдор — Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой туманлари ҳокимлари, Антидопинг агентлиги, Ахборотлаштириш бош маркази ва Ипакчилик қўмитаси раҳбарлари тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам бериш чоралари кўрилмоқда.

Косон ҳокими рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда
2 апрель 2023, 13:46

Косон ҳокими рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда

Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев 31 март куни ўтказган мажлисда рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда. Ҳокимлик матбуот котиби ҳолатни рад этди, бироқ кейинроқ ўз хабарини ўчирди.

Ҳокимлар кенгашга раҳбар бўла олмайди, лекин сенатор этиб сайланиши мумкин. Янги Конституция лойиҳаси
15 март 2023, 15:56

Ҳокимлар кенгашга раҳбар бўла олмайди, лекин сенатор этиб сайланиши мумкин. Янги Конституция лойиҳаси

2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган. Анчадан бери муҳокама қилинаётган ҳокимларни сайлаш амалиёти эса лойиҳада акс этмаган.

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
13 март 2023, 14:21

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

2022 йил декабрдан бери Сурхондарё вилоятини вақтинча бошқариб келаётган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юклатилди
26 феврал 2023, 10:12

Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юклатилди

24 февралдан Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Рахмонов зиммасига юклатилди. Бунга ҳокимнинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Хоразмнинг икки туманига ҳокимлар тайинланди
16 феврал 2023, 10:25

Хоразмнинг икки туманига ҳокимлар тайинланди

Зафар Абдримов Ҳазорасп туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Шунингдек, аввал Урганч тумани прокурори бўлган Руслан Жуманиязов Янгибозор туманига ҳоким бўлди.

Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
26 ноябр 2022, 18:05

Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармони билан шу вақтгача Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги ҳокими президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.

Қарши шаҳар собиқ ҳокими уй қамоғига олинди. У давлатга 60,5 млрд сўм зарар етказишда гумонланмоқда
22 октябр 2022, 12:34

Қарши шаҳар собиқ ҳокими уй қамоғига олинди. У давлатга 60,5 млрд сўм зарар етказишда гумонланмоқда

Қарши шаҳар собиқ ҳокими Жамшид Фозилов 2018—2019 йиллар давомида 54 та ҳолатда 60 млрд 512 млн сўм талон-торож қилишда гумонланмоқда. Ҳозирда у уй қамоғига олинган. Қашқадарё прокуратурасининг таъкидлашича, суд якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Вазирлар ва қўмита раҳбарлари ўринбосарлари туманларга ҳоким этиб тайинланди
17 октябр 2022, 16:46

Вазирлар ва қўмита раҳбарлари ўринбосарлари туманларга ҳоким этиб тайинланди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов Нурободга, фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Азизбек Латифжонов Пахтаободга ва монополияга қарши курашиш қўмитасида раиси ўринбосари Бекзод Умматов Асака туманига ҳоким этиб тайинланди.

Тошкентнинг Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди
22 август 2022, 21:19

Тошкентнинг Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди

Иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари ва Марказий банк раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидқаҳҳор Холхўжаев пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокими бўлди. Шунингдек, янги прокурор ва туман ИИБ бошлиғи ҳам тайинланди.

Ҳокимларга кластерларнинг ички ишларига аралашиш тақиқланди
28 июн 2022, 17:32

Ҳокимларга кластерларнинг ички ишларига аралашиш тақиқланди

Президент айрим ҳокимлар кластерларни кун давомида мажлис ва бошқа ишларга жалб этаётганини танқид қилди. Шунга кўра, у ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашишни тақиқлади. Қолаверса, энди битта туманда кўпи билан иккита кластер ташкил этишга рухсат берилади, ҳозиргача учта эди.

Қумқўрғон туманида ҳоким ўзгарди
21 июн 2022, 16:28

Қумқўрғон туманида ҳоким ўзгарди

Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманига Анвар Нормаматов ҳоким этиб тайинланди. Собиқ ҳоким туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари пастлиги учун танқид қилинган эди.

Андижон шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди
14 июн 2022, 21:38

Андижон шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди

Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг