Европа Иттифоқининг россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан жорий этган санкциялари «Металлоинвест» ва USM холдингининг бошқа компанияларига таъсир кўрсатмайди, дейилади холдингнинг The Bell томонидан эълон қилинган баёнотида.

«USM асосчисига қарши санкцияларни асоссиз ва адолатсиз деб ҳисоблаймиз. Таъкидлаймизки, гап шахсий санкциялар ҳақида кетмоқда ва улар USM гуруҳи корхоналарига таъсир кўрсатмайди. Алишер Усмонов ЮэСэМ холдинги бош компанияси уставкапиталининг 50 фоизига эгалик қилади ва гуруҳ корхоналарининахорат қилмайди», — дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатига киритилиши тегишли санкцияларнинг холдинг компанияларига таъсирини кенгайтирмайди, дея таъкидлади USM.

РБК аввалроқ ЕИнинг россиялик тадбиркорларга нисбатан санкциялари нимани англатишини тушунтириб берди. Умуман олганда, иттифоқнинг чекловчи чоралари Европа компаниялари ва банкларига санкция остидаги шахс ва унга тегишли бизнес билан ҳар қандай иқтисодий фаолиятни тақиқлайди. Бироқ Евроиттифоқ рўйхатга фақат тадбиркорларни киритган, улар билан боғлиқ компанияларни эмас.

28 февраль куни ЕИ Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши ортидан санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Чеклов чоралари Алишер Усмоновдан ташқари яна 25 кишига ҳам тааллуқли.

Душанба куни тадбиркор Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарликни «адолат тикланмагунча» тўхтатиб туришга қарор қилди. ЕИ ҳужжатида унинг Қрим аннекцияси ваУкраинадаги беқарорлик учун масъул бўлган Россия расмийларини қўллаб-қувватлагани айтилди. Тадбиркор ўз шаъни ваобрўсини ҳимоя қилишини билдирди.

Алишер Усмонов (соф бойлиги- 15,3 млрд доллар) USM ҳолдингнинг асосчиси ваасосий акциядори (49%) ҳисобланади. USM «Металлоинвест» ва"Мегафон" компанияларига эгалик қилади. 2021 йил декабрь ойида ҳолдинг «МФТехнологии» (VK, собиқ Mail.ru Group) компаниясидаги 57 фоизлик улушини «Газпром» билан боғлиқ СОГАЗ компаниялар гуруҳигасотди.

Алишер Усмонов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишинимолиялаштирмоқда, шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш, шужумладан, Тошкентда модернизм меъморчилигини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларниқўллаб-қувватламоқда. Убилан алоқадор бўлган Россия компаниялари яқинда «Капиталбанк» ва"Оҳангаронцемент" акцияларини қўлга киритган эди.