Президентнинг 14 февраль куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги [ПҚ-128-сон] қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга мукофот тўланади.

Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилди.

Қарор билан 2023 йил 1 январгача «Электрон назоратчи-тафтишчи» дастурий мажмуаси тўлиқ ишга туширилади.

Таъкидланишича, Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекциясида бюджет ҳисобидан амалга оширилган қурилишлар учун қилинган тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмига мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш учун Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси ташкил этилади ва у 40 та штат бирлигидан иборат бўлади.

Шунингдек, 2022 йил 1 ноябргача Давлат молиявий назорати инспекцияси ходимлари молиявий назорат ва ички аудит соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади.

2022 йил 1 ноябрдан эса инспекция ва ички аудит хизматларининг ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилиши назарда тутилган.