7 февралдан барча таълим муассасаларида ўқиш анъанавий (офлайн) шаклга ўтказилиши ортидан ССВ чипталар борасида муаммо бўлмаслигини маълум қилди.

«Олий таълим муассасалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчилари учун авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинади», — дейилади хабарда.

Бунда, Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари томонидан авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этади.

Юқоридаги вазирлик ва идораларда доимий ишлайдиган Штаблар фаолияти йўлга қўйилади. «Умуман, ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди», — дейилади вазирлик хабарида.