1 февралдан Uzbekistan Airways Express`нинг «тўлиқ эконом» форматидаги барча қатновларида багаж нормаси ўзгартирилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, багаж нормаси 23 кг/158 см гача оширилди. Аввал 1 та жой учун багаж нормаси 15 кг/158 см эди.

Эндиликда авиачипта харид қилинган санадан қатъий назар йўловчилар «тўлиқ эконом» форматида 23 кггача юк олиб кетишлари мумкин бўлади.

Ушбу қатновларда қўл юки нормаси ўзгармай қолган — 5 кг/115 см гача.