Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди, деб хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Президентнинг қисқа муддатли таътили икки кун давом этди, яъни унинг қисқа муддатли таътилга чиққани тўғрисида 5 январда хабар берилган эди.

Маълумот учун, президент ўтган йили ҳам январ ойида — 4−11 январь кунлари (7 кун) қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди.

«Газета.uz» маълумотларига кўра, бу президентнинг ушбу лавозимга сайланган 2016 йилдан буён иккинчи меҳнат таътили.

2019 йил август ойида Шавкат Мирзиёев 14 йиллик бош вазир ва 3 йил (ўша вақтда) президентлик лавозимидаги фаолиятида биринчи маротаба таътилга чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 6 январь куни Қозоғистон, Тожикистон ва Туркия президентлари билан Қозоғистондаги тартибсизликларни муҳокама қилган эди.