Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда таълим ва тиббиёт соҳаларига 58 трлн сўм ажратилишини маълум қилди. Бу маблағлар ҳисобидан бошқалар қаторида 40 та мактаб қуриш режалаштирилган. Бу ўтган йилгидан деярли икки баравар кўп, аммо, барибир, мактабларда жой етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга етарли эмас.

Охирги беш йил ичида, Халқ таълими вазирлиги сайтидаги статистик маълумотларга кўра, мактаблар сони бор-йўғи 437 тага — 2016 йилдаги 9692 тадан 2021 йилда 10129 тага кўпайган. Аммо бу ўсишнинг фақат бир қисми янги мактаблар қурилишига тўғри келади. 2017 йилда ўтган йилга нисбатан таълим муассасалари сони 64 тага камайиб, 9628 тага, 2018 йилда эса 63 тага кўпайиб, 9691 тага етди.

Баҳорда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов буни 11 йиллик таълимга ўтказилгандан сўнг 400 га яқин касб-ҳунар коллежи биноларининг мактабларга қайтарилгани билан изоҳлади.

2016−2018 йилларда 65 та, 2018−2020 йилларда 56 та янги мактаб қурилди, 2021 йилга мўлжалланган инвестиция дастурида 23 та мактаб қуриш режалаштирилган. Шу билан бирга, 2019 йил сентябрь ойида президент сўнгги икки йилда мамлакатда 238 та янги мактаб қурилганини маълум қилган эди.

ХТВ раҳбари Шерзод Шерматов бугунги кунда мамлакатда ўқувчилар сони (6,24 млн нафар) мактаблар лойиҳавий қувватидан (5,06 млн) сезиларли даражада ошиб кетган. Бу ҳолат синф хоналарининг тўлиб-тошиб кетишига, икки-уч сменада ўқишга олиб келмоқда. Болаларнинг мактабларда минимал стандартларга мувофиқ ўқишлари учун улар сиғимини 1,2 млнтага кенгайтириш керак.

«Шунинг ҳисобига ҳам мактабларимизнинг 70 фоиздан ортиғи икки сменада ишлайди. Ҳамма бир сменада бўлсин, деб айтишга ҳаракат қилади. Буосон эмас, бунга жуда катта ресурс талаб қилинади. Келгуси йилларга прогноз қиладиган бўлсак, ҳозирги шутенденция бўйича кетса, орадаги буфарқ катталашиб бораверади», — деган эди Шерзод Шерматов.

Вазирнинг таъкидлашича, 2018−2020 йилларда 2615 тамактабни реконструкция қилиш ва қуриш учун 2016 йилга ва ўтган йилларга нисбатан 3−4 баравар кўп маблағ ажратилган. 2021 йилда инвестиция дастури доирасида 689 тамактабни таъмирлаш, 23 тасини қуриш режалаштирилган.

«Шубилан биргаликда, аҳолининг ўсиши вайиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ҳисобига 3000 дан ортиқ таъмирталаб мактаб бор (135 тасини қуриш, 1177 тасини реконструкция қилиш, 1695 тасини капитал таъмирлаш керак). Уларнинг ёнига спорт зали, ошхонаси, буржуй печкаси, атрофини ўраши каби муаммоларни қўшсак, тахминан 36 трлн сўм (Марказий банкнинг 4 майдаги курси билан 3,5 млрд доллар) маблағ талаб этилади. Лекин бизнинг бир йиллик инвестиция дастуримиз 2 трлн сўм атрофида маблағ бўлади», — деди у.

ХТВ раҳбари депутатлардан давлат бюджетини тасдиқлашда мактабларни реконструкция қилиш ва қуриш учун ажратиладиган маблағларни, шужумладан маҳаллий бюджетлар даражасида кўпайтиришни сўради.

2022 йилда давлат 40 та янги мактаб қуриш ва 235 та мактабни таъмирлашни режалаштирмоқда. Молия вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, 40 та янги мактаб қуриш учун давлат бюджетидан 410 млрд сўм, яъни ҳар бир мактабга 10 миллиард сўмдан сал кўпроқ маблағ йўналтириш кўзда тутилган. Жойлар сони ҳозирча аниқланмоқда. 235 та мактабни таъмирлаш эса тахминан 1,2 трлн сўмга баҳоланмоқда.

Имкониятлар тенгми?

Президент мактаби. Фото: ЎзА

Янги мактаблар қурилишининг бундай суръати билан синфларнинг тўлиб-тошганлиги ва камсиғимлик муаммосини қисқа вақт ичида ҳал қилиб бўлмайди. Хусусан, таълим муассасалари қувватини 1,2 млн кишига кенгайтириш учун ҳар бири 1200 ўринли шартли 1000 та мактаб қуриш зарур. Йилига 40 та мактаб қурилса, муаммони ҳал қилиш учун 25 йил керак бўлади (агар ўқувчилар сони ўзгармаса, бироқ бу рақам йилдан-йилга ошиб боради).

Шерзод Шерматов ҳолат шу таҳлит давом этаверса, ўқувчи сони билан ўқувчи ўрни ўртасидаги фарқ 2025 йилга келиб 2 млнга чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирди. «Будегани, мактаблар сиғимидаги ҳолат жуда қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин», — деди у.

Mirkonomika блоги муаллифи, иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг фикрича, давлат бошланғиш таълим билан таъминлашни ўз зиммасига олган экан, уни доимо барча учун тенг таъминлашга ҳаракат қилиши зарур. Чунки келиб чиқиши қандай бўлишидан қатъи назар, кўпроқ болаларнинг яхшироқ таълимга эга бўлиши уларнинг келажакдаги даромад даражаси қандай бўлишида албатта муҳум рол ўйнайди. Зеро «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида таълим соҳасидаги асосий принциплар қаторида таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши белгилаб қўйилган.

«Аммо охирги йилларда мамлакатимизда умуман тескари тенденция кузатилмоқда. Яъни ҳукумат таълимни тенгсизлаштиришда ўзи бош қош бўлмоқда. Масалан, қайсидир ҳудудларда болалар қишда совуқ мактабларда ўқиса (ёки ортиқча синфларда), президент мактабларида болалар бошқа ҳеч қайси мактабларда мавжуд бўлмаган шарт-шароитлар билан таъминлаган. Яъни қайсидир мактаблар ҳатто минимум стандартлар билан таъминланмаганлигига қарамасдан, қайсидир мактабларда барча шароитлар муҳайё, аслида иккала турдаги мактабларга ҳам солиқ тўловчиларнинг пули сарфланган», — деб ёзди у.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ғузор туманидаги мактабга ташрифи чоғида. Синфдаги ўқувчилар ва ўқитувчи қалин кийимда, 29 ноябрь, 2019 йил. Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Бу эса келажакда ўзининг ёмон оқибатларини олиб келмасдан қолмайди албатта, аммо унда жуда кеч бўлган бўлади, деб ёзади Mirkonomika муаллифи.

Давлат харидлари портали маълумотларига кўра, 2020 йил декабрь ойида Бухоро шаҳридаги президент мактаби қурилишига 60 млрд сўмга яқин маблағ йўналтирилган. Термизда баҳорда 168 ўринли президент мактаби қурилиши тахминан 41,5 млрд сўмга баҳоланган эди. Спорт зали билан жиҳозланган 1540 ўринли (сиғими 9 баробар кўп) оддий мактаб қурилиши эса 34,4 млрд сўмга баҳоланди.

Маблағларни тўғри тақсимлашнинг муҳимлиги

Иқтисодчи Ботир Қобилов ХТВ раҳбари Шерзода Шерматовнинг бюджет маблағлари чеклангани сабабли таълим соҳасидаги барча муаммоларни ҳал этишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги гапларини эсга олди. Вазир синфлардаги ўқувчилар сонини 35 нафардан 24 нафарга қисқартириш учун йилига 9 трлн сўм керак бўлишини айтган эди.

«Кейинги сафар бюджет тақсимотида (солиқ тўловчиларнинг пуллари), қандайдир катта мақсадга пул ажратишдан олдин кимдур мободо „ушбу лойиҳага кетадиган маблағни бошқа қаерга ишлатишимиз мумкин? Шу аслида солиқ тўловчиларга керакми?“ деб сўраб қолса, масалан вазиримизнинг гапларини эслашимизни истайман», — деб ёзди иқтисодчи.

Шартли «ободонлаштириш»га йўналтирилган ххх миллиард маблағ шартли мактаб қурилиши ёки таъмирига кетиши мумкин бўлган пулларни олиб қўйишини ёдда тутиш керак, дея мисол келтирди у. «Яъни шартли мактаб қуришдан кўра шартли ҳайкал ўрнатиш жамиятга муҳимроқ экан деган хулоса туғилади».

«Биз бой мамлакат эмасмиз, — дея таъкидлади Ботир Қобилов, — шунинг учун кўп мақсадларни амалга ошира олмаслигимизнинг сабаби пулимиз камлигида эмас, балки ўша мавжуд кам пулни ҳам исроф қилмай оқилона тақсимлай олмаслигимизда. Баъзи харажатларимизга қарайдиган бўлсам, ўзимизни худди бой мамлакат каби тутяпмизми, деб ўйлаб қоламан».