Ўзбекистон мактабгача таълим ёшдаги ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши эмлаш учун Россиянинг «Гриппол Плюс» вакцинасининг 2 млн дозасини харид қилди, деб хабар берди Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Вакцина барча мактабгача ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини бепул марказлашган ҳолда эмлаш учун мўлжалланган. Бунинг учун республика бўйича 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилган.

Вакцина деярли ҳеч қандай ножўя таъсир va контрендикацияга эга эмас. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жорий мавсум учун тавсия этилган вирус штаммларини ўз ичига олади, дея қўшимча қилади вазирлик.