Айни вақтда Марказий банки бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, «Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023−2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси» ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2020 йил 10 сентябрдан бери асосий ставкани 14 фоиз даражасида ушлаб турибди. Ундан олдин, апрель ойида МБ асосий ставкани 16 фоиздан 15 фоизгача туширган эди.