ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотларига кўра, 5 октябрь куни соат 12:59 да Афғонистонда зилзила юз берган. Зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ҳам сезилган.

Зилзила координаталари: 36,32 градус шимолий кенглик; 66 градус шарқий узунлик.

Зилзила марказида магнитудаси 6 га тенг бўлган. Фокус 100 км чуқурликда жойлашган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 616 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида силкинишлар кучи:

  • Сурхандарё вилоятида 3−4 балл, 151 км.
  • Қашқадарё вилоятида 3 балл, 281 км.
  • Самарқанд вилоятида 2−3 балл, 380 км.
  • Бухоро вилоятида 2−3 балл, 407 км.
  • Навоий вилоятида 2 балл, 424 км.
  • Жиззах вилоятида 2 балл, 451 км.

Пойтахтда, Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотларига кўра, ер силкинишлари қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни эрталаб Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида, шунингдек, кечқурун Фарғона ва Андижон вилоятларида зилзила сезилган эди. Шунингдек, 11 август куни куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 3 балли зилзила сезилган.

Сентябрь ойининг охирида Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида кун давомида икки марта зилзила сезилди.