10 июль куни соат 21:05 да Ўзбекистоннинг икки вилоятида ерости силкинишлари кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила эпицентри Қирғизистонда жойлашган. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 276 километр жануби-шарқ йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 4,3 баллга тенг бўлган.

Силкиниш куча Фарғона шаҳрида 3−4 балл ва Андижон шаҳрида 3 баллни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни соат 07:16 да ҳам Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида зилзила сезилган эди.