6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланади. Вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар ҳам йўлга қўйилади, дея маълум қилдиХалқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин:

  • ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID-19 бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар учун;
  • ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида коронавирус аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактаблар учун.

Шунингдек, вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин.

Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида бериб борилади, дейилади хабарда.

Август ойи бошида Халқ таълими вазирлиги янги 2021−2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганинимаълум қилган эди. Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкинлиги ҳақида айтилган.