Ўзбекистонлик пара-таэквондочи Гулжаной Наимова Токио-2020 Паралимпия ўйинларида олтин медаль соҳибасига айланди. Спортчи Бразилия вакилига қарши кечган баҳсда ғалаба қозонди, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Гулжаной Наимова Токио-2020 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси номидан иштирок этган энг сўнгги вакил бўлди. Бир оз аввал пара-енгил атлетикачи Муҳаммад Рехсимов F61 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида 6-натижани қайд этди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинларини Ўзбекистон делегацияси 19 та медаль билан (8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза) билан якунлади. Мамлакат ҳозирда 16 ўринни эгалламоқда.