28 август куни Ўзбекистонда 811 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 154 844 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 147 243 (+693) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1070 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, шанба куни 322 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 23 161 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 166 нафарга етди.