Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастурида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги медалига сазовор бўлди.

-100 кг вазн тоифасида курашган пара-дзюдочи бронза медали учун кечган курашда бразилиялик Антонио да Силвадан устун келиб, иккинчи бор Паралимпия ўйинларининг медалига сазовор бўлди. Шариф Ҳалилов бундан аввал Лондон-2012 Паралимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 12 тага етмоқда. Жамоа ҳисобида барча пробадаги медаллар 4 тадан бўлиб турибди.