Токио-2020 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна битта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритди.

Пара-дзюдочи Феруз Саидов — 81 кг вазн тоифасида баҳсларга киришиб, финалда қозоғистонлик Темиржан Даулетни иппон баҳоси билан мағлуб этди ва Паралимпия чемпионига айланди.


Ўйинлар давомида пара-пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида қатнашган Рўза Қўзиева кумуш медал соҳибасига айланди. У 130 кг тошни ўзига бўйсундирди.

Пара-дзюдочи Парвина Самандарова эса -57 кг вазн тоифасида озарбайжонлик Севда Валиевага қарши финалда баҳсларга киришди ва кумуш медали соҳибасига айланди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон 9 та медал (4 та олтин, 3 кумуш ва 2 та бронза) билан 11 ўринни эгаллаб турибди.