25 август куни Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 152 363 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 144 988 (+684) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1050 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, чоршанба куни 353 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 22 144 нафарга етди.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 156 нафарга етди.