Тошкент хорижлик мутахассислар (экспатлар) яшаши учун энг арзон шаҳарлар ўнлигига кирди. Бу ҳақдаги маълумотни Mercer компанияси ўтказган тадқиқотда учратиш мумкин.

Тадқиқотлар 26 йилдан бери ўтказилиб келинади ва дунё бўйлаб 209 та шаҳарни ўз ичига олади. Тадқиқотларнинг асосий мақсади ҳорижга ўз ишчиларини юбораётган компаниялар ўз ҳаражатларини тўғри тақсимлай олишига ёрдам беришдан иборатдир.

Тадқиқотларнинг асосий мезони яшаш нархига намуна қилиб Нью-Йорк шаҳри, базавий валюта сифатида АҚШ доллари олинган. Бундан ташқари, тадқиқотларда транспорт, кийим-кечак, хўжалик маҳсулотлари каби 200 турдаги буюмларнинг нархлари ҳам ҳисобга олинган.

Рейтингга кўра, энг қиммат шаҳар Ашхобод деб топилди. Ҳонгконг хорижлик мутахассислар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар орасида 2-ўринни эгаллаган. Бу борада Ашхобод Байрут, Токио ва Цюрих каби шаҳарларни ортда қолдирган.

Экспатлар учун энг арзон шаҳарлар ўнталигини Банжул (Гамбия), Карачи (Покистон), Габороне (Ботсвана), Тошкент (Ўзбекистон), Виндхук (Намибия), Бразилиа (Бразилия), Тунис (Тунис), Тбилиси (Грузия), Лусака (Замбия) ва Бишкек (Қирғизистон) каби шаҳарлар тўлдириб турибди.

Маълумот учун, 2020 йилда Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар учлигига кирган эди.