Хитойнинг «Тяньвэнь-1» тадқиқот миссияси таркибига кирувчи «Чжужун» марсоходи Марсдан «селфи» ва бошқа фотосуратларни юборди. Бу ҳақда 11 июнь куни Хитой миллий космик бошқармаси (CNSA) маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Учта сурат марсоходнинг ўз камералари орқали олинган. «Селфи» учун эса «Чжужун» қўниш майдончасидан тахминан 10 м жанубга ҳаракатланиб, камерани юзада қолдириши ва дастлабки ҳолатига қайтиши керак бўлган.

Фото: Twitter/Chinese Mission to UN

Марсоход шунингдек, Утопия текислигининг қўниш жойидан панорамали фотосуратини ва сатҳнинг бошқа расмларини суратга олган. Бортдаги қўниш майдончаси фотосуратида ХХР байроғини ва Пекин-2022 Олимпиадасининг рамзлари — панда Бин Дуньдунь ва хитой чироғи Сюэ Жунжунни кўриш мумкин.

Фото: Twitter/CNSA

Аввалроқ, Curiosity марсоходи Марсдаги булутларнинг расмларини эълон қилган эди. «Эрта» булутлар деб номланувчи мазкур булутлар таркибий жиҳатдан Қизил сайёра учун одатий булутлардан фарқ қилади ва қуёш ботишида кўплаб ранглар билан порлайди.