«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ягона акциядори қарори билан Раҳмонбек Усмонов «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари — «Тошкент метрополитени» УК бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Раҳмонбек Усмонов (1960 йилда туғилган, Тошкент йўл институти битирувчиси-1982) 2011 йилдан 2018 йилнинг апрелигача Тошкент шаҳри ҳокими сифатида ишлаган. Ўша йилнинг апрелидан октябригача Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган. Ундан кейин Юнусобод тумани хокими лавозимига тасдиқланган эди.

У 14 январь куни транспорт вазирига ўринбосар бўлган эди.