Юнусобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 14 январь куни президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Раҳмонбек Усмонов (1960 йилда туғилган, Тошкент йўл институти битирувчиси-1982) 2011 йилдан 2018 йилнинг апрелигача Тошкент шаҳри ҳокими сифатида ишлаган.

Ўша йилнинг апрелидан октябригача Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган. Ундан кейин Юнусобод тумани хокими лавозимига тасдиқланган эди.

Январь ойи бошида транспорт вазири ўринбосари Даврон Деҳқонов лавозимидан озод этилгани хабар қилинган эди.