2011 йилдан то 2018 йилнинг апрель ойига қадар Тошкент шаҳар ҳокими лаовзимида ишлаган, Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт маъмурияти бошлиғи этиб тайинлангач «Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтказилган Раҳмонбек Усмонов пойтахтнинг Юнусобод туманига ҳоким бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Матбуот хизмати ходимининг ёзишича, Халқ депутатлари Юнусобод туман кенгашининг Х сессиясида Раҳмонбек Усмонов туман ҳокими вазифасига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Юнусобод тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган Бахтиёр Абдусаматов пора олаётган вақтида қўлга олинган эди.