Айни дақиқаларда Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда кўплаб масалалар қаторида, 2020 йилда давлат ташқи қарзи нималарга сарфлангани ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Молия вазири Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, давлат ташқи қарзининг ҳажми 1 январь ҳолатига 21,1 млрд доллар ёки ялпи ички маҳсулотга (ЙИМ) нисбатан 36,5 фоизни ташкил этди. Бундан:

  • 15,1 млрд доллар — Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз;
  • 6,0 млрд доллар — Ўзбекистоннинг кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз.

Таъкидланишича, 2020 йил якуни бўйича жами давлат қарзининг 17,5% ёки 3,7 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 12,4% ёки 2,6 млрд доллари энергетика соҳасига, 11,5% ёки 2,4 млрд доллари транспорт инфратузилмасига ҳамда 11,% ёки 2,3 млрд доллари уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларига йўналтирилган маблағлар ҳиссасига тўғри келади.