«амирсой» тегли мақолалар


Фото: Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Амирсойда чанғи учди
9 феврал 2024, 21:00 1

Фото: Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Амирсойда чанғи учди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ дам олиш масканида бўлди. Улар биргаликда чанғи учди. Фото.

Ўзбекистонда икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади
18 январ 2024, 11:49

Ўзбекистонда икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро мода ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистонда 2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро «Ўзбекистон ипак матолари» мода ҳафталиги ўтказилади. Шунингдек, «Зомин», «Чимён» ва «Амирсой»да бож олинмайдиган («duty free») йирик савдо комплекслари қурилади.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиянинг учта тоғ-чанғи курортлари альянсга бирлашди
17 ноябр 2023, 10:33

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиянинг учта тоғ-чанғи курортлари альянсга бирлашди

«Амирсой» (Ўзбекистон), «Шимбулоқ» (Қозоғистон) ва «Роса Хутор» (Россия) тоғ курортлари альянсга бирлашди. Улар Тошкентда бўлиб ўтган кўргазмада дам олувчилар бонусларга эга бўлишлари ва уларни альянснинг бошқа курортларида сарфлаши мумкин бўлган спорт-кўнгилочар тадбирлар тақвимини тақдим этди.

«Амирсой»да электр энергияси ўчиши оқибатида дор йўли тўхтаб қолди
13 ноябр 2022, 18:48

«Амирсой»да электр энергияси ўчиши оқибатида дор йўли тўхтаб қолди

«Амирсой» дам олиш масканида дор йўли электр энергияси ўчиши оқибатида тўхтаб қолди. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, узилишга йўлнинг электр қурилмасида юзага келган носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Ҳозирда дор йўли фаолияти қайта тикланган.

28 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 декабр 2021, 23:10

28 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Санкт-Петербургга етиб борган Шавкат Мирзиёев, январь охиригача фаолияти қайта тикланадиган валюта алмаштирувчи банкоматлар, 81 туп кесилган дарахтнинг компенсациясини 22 ойдан сўнг олган Экоқўмита, Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар тўла автобус, шахматда жаҳон чемпионини мағлуб этган Нодир Абдусатторов ва бошқа жабарлар — «Газета.uz» нинг 28 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Амирсой» ҳудудида «Дипломатлар боғи» ташкил этилди
13 декабр 2021, 13:25

«Амирсой» ҳудудида «Дипломатлар боғи» ташкил этилди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва хорижий давлатларнинг элчилари «Амирсой» ҳудудида ташкил этилган «Дипломатлар боғи»да дарахт экишди. Туркия элчиси Олган Бекар келажакни асраб қолиш учун бу ҳам бир имконият эканлигини таъкидлади.

«Амирсой» да 700 туп дарахтлар кесилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди
16 сентябрь 2021, 11:46

«Амирсой» да 700 туп дарахтлар кесилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Табиатга етказилган зарар 1,9 млрд сўм этиб баҳоланмоқда.

«Бунча катта „дух“ қаердан пайдо бўлди?» — Расул Кушербаев «Амирсой» да 700 туп дарахтлар кесилиши ҳақида
15 сентябрь 2021, 13:58

«Бунча катта „дух“ қаердан пайдо бўлди?» — Расул Кушербаев «Амирсой» да 700 туп дарахтлар кесилиши ҳақида

Депутат Расул Кушербаев Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаганини «ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини» таъкидлади. «Шунча гапдан кейин ҳам ҳар хил бахоналар билан дарахткесарлик давом этмоқда. Бунча катта „дух“ қаердан пайдо бўлди?», — деб ёзади депутат.

«Амирсой» яқинида содир бўлган кўчки юзасидан расмий муносабат билдирилди
25 март 2021, 17:18

«Амирсой» яқинида содир бўлган кўчки юзасидан расмий муносабат билдирилди

«Амирсой» курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида 6 март кунидан бошлаб 10−20 смгача сурилиш, 1 метргача чўкишлар давом этаётгани маълум қилинди. Мазкур ҳодиса кўп миқдорда қор ва ёмғир ёғгани, намгарчилик меъёридан ортгани сабабли юзага келгани айтилмоқда.

«Амирсой» дам олиш маскани яқинида йўл чўкиш ҳолати кузатилди
25 март 2021, 10:53

«Амирсой» дам олиш маскани яқинида йўл чўкиш ҳолати кузатилди

Бўстонлиқ тумани «Амирсой» дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг 19−20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилиб, дам олишга бормоқчи бўлганлардан сиҳатгоҳ томон ҳаракатланмаслик сўралмоқда.

Бўстонлиқ ва Зоминда янги дор йўллари қурилади
27 ноябр 2020, 12:29

Бўстонлиқ ва Зоминда янги дор йўллари қурилади

Бўстонлиқ ва Зоминда қуриладиган янги дор йўллари қурилишини Австриянинг Doppelmayr компанияси амалга ошириши маълум бўлди. Хабар берилишича, Зоминда иккита гондол-кресло типидаги дор йўли ҳамда тоғ-чанғи трассаларига хизмат кўрсатиш учун учта кўтарувчи мослама қурилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг