Сешанба куни Ўзбекистонда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати 20−22 илиқгача исийди. Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин ва ҳаво ҳарорати 9−14 даража илиқ бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Чоршанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 7−12 даража, кундузи 10−15 даража илиқ бўлади.

Пайшанба куни Сурхондарё, Aндижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати 12−17 даража илиқ атрофида бўлади.

Жума куни ҳаво ҳарорати кундузи 20−22 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати шимолий ҳудудларда 2−7 даража пасаяди.