Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида хотинини ва у билан бирга бўлган эркакни савдо марказида пичоқлаган фуқаро ҳақида хабар берган эдик. Жабрланганлар ўткир қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилди. Фуқаро Жиноят кодексининг 97-моддаси 2 қисми «а» и «ж» бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилиб, 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Жазо муддатини 2020 йил 20 ноябрь кунидан бошлаб ўталаётгани ҳисобланиши маълум қилинди.