Самарқанддаги савдо марказларидан бирида рашкчи эркак ўз хотини ва унинг севгилиси дея тахмин қилинган шахсни ўлдириб қўйди, дея STV телеграм канали хабар берган эди. Мазкур ахборотни Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

Воқеа 20 ноябрь куни тахминан 18:00 да Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо мажмуасида содир бўлган. Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи шахс (1978 йилда туғилган) хотини ва унинг севгилиси дея тахмин қилинаётган шахс ортидан кузатиб бориб, одамларнинг кўз ўнгида уларга пичоқ билан ташланган. Жабрланганлар ўткир қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, гумондор шахс қўлга олинган ва Самарқанд прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2 қисми «а» и «ж» бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.