Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 25 февралдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 11,88 сўмга қимматлади ва 10 554,34 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 28,68 сўмга қимматлади ва 12 837,24 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,39 сўмга қўтарилди ва 143,43 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин доллар курси 7 сўмга арзонлаб, жами 10 542 сўмни ташкил қилганди.