«валюта» тегли мақолалар


«Инфляцияни жиловлаш ва валюта барқарорлигини таъминлаш экспорт билан чамбарчас боғлиқ» — президент
18 март 2024, 21:38

«Инфляцияни жиловлаш ва валюта барқарорлигини таъминлаш экспорт билан чамбарчас боғлиқ» — президент

Президент яна бир бор экспорт муҳимлигини таъкидлади. «Бир ҳақиқатни аниқ тушуниб олиш зарур. Инфляцияни жиловлаш ва валюта барқарорлигини таъминлаш экспорт билан чамбарчас боғлиқ. Қанчалик кўп маҳсулот ишлаб чиқармайлик, экспорт учун керакли шарт-шароитни яратмасак, ўзгариш бўлмайди», — деди у.

Ўзбекистонда юридик шахслар учун чет эл валютасини сотиб олишда назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда
7 ноябр 2023, 19:36

Ўзбекистонда юридик шахслар учун чет эл валютасини сотиб олишда назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда

ЎЗбекистон Марказий банки юридик шахслар учун чет эл валютасини сотиб олиш шартларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Валюта сотиб олишда зарур бўладиган ҳужжатлар сони ортиши, норезидентлардан миллий валютадаги маблағларнинг келиб чиқиши қонунийлигини таъминлаш ва бошқалар талаб қилиниши мумкин.

Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар киритилмоқда
15 сентябрь 2023, 21:44

Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар киритилмоқда

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган талаблар кучайтирилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилади. Конвертация учун миллий валютадаги маблағларни бошқа банклардаги иккиламчи ҳисобварақларига ўтказиш ҳам тақиқланади.

Ўзбекистондан чет элга валюта олиб чиқиш ва олиб кириш миқдори оширилади
5 сентябрь 2023, 18:44

Ўзбекистондан чет элга валюта олиб чиқиш ва олиб кириш миқдори оширилади

Жисмоний шахслар божхонадан декларациясиз олиб ўтиши мумкин бўлган нақд валюта миқдори 70 млн сўмдан 100 млн сўм эквивалентигача оширилмоқда.

Қирғизистон мамлакатдан нақд валюта олиб чиқилишини чеклади
16 январ 2023, 21:53

Қирғизистон мамлакатдан нақд валюта олиб чиқилишини чеклади

Қирғизистон ҳукумати мамлакатдан нақд доллар олиб чиқишни вақтинча чеклади. Тақиқ «молиявий-иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш» мақсадида жорий этилди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
4 октябр 2022, 16:30

Долларнинг расмий курси кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 23,24 сўмга қимматлаб, 11 010,45 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
7 сентябрь 2022, 16:27

Долларнинг расмий курси кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 26,39 сўмга қимматлаб, 10 997,61 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.

Июнь ойида пул ўтказмалари рекордни яна янгилади
16 июл 2022, 17:38

Июнь ойида пул ўтказмалари рекордни яна янгилади

Ўзбекистонда июнь ойидаги хориждан пул ўтказмалари миқдори рекордни янгилаб, 2,34 млрд долларни ташкил қилди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3,25 мартага кўп.

Икки ҳудудда чет эл валютасини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди
30 июн 2022, 10:40

Икки ҳудудда чет эл валютасини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди

Тошкент ва Жиззах вилоятларида чет эл валютасини ноқонуний тарзда муомалага киритганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Икки ҳолатда жами 8700 долларни 95 млн сўмга айирбошлашга чек қўйилди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Рубль курси илк бор 200 сўмдан ошди
22 июн 2022, 17:46

Рубль курси илк бор 200 сўмдан ошди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 48,91 сўмга арзонлаб, 10 847,08 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам пасайди, рубль эса қимматлаб, илк бор 200 сўмдан ошди.

Тожикистонга $356 мингни яширинча олиб чиқишга уринган шахслар ушланди
14 июн 2022, 10:30

Тожикистонга $356 мингни яширинча олиб чиқишга уринган шахслар ушланди

Бекободлик икки нафар аёл 356 минг долларни кийимлари орасига яширган ҳолда Тожикистонга олиб чиқишга уринганида қўлга олинди. Улар бу ишни хизмат ҳақи эвазига тожикистонлик фуқаро илтимосига кўра амалга оширгани айтилмоқда. Ҳозирда пулларнинг ҳақиқий эгаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Иккита ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
6 июн 2022, 14:39

Иккита ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди

Самарқанд вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганликда гумонланган икки нафар шахс қўлга олинди. Улардан бири 5000, бошқаси 2800 долларни сотишга урингани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Рубль кўринганидак мустаҳкам эмасми? Жаҳон ОАВлари бу ҳақда нима демоқда
3 июн 2022, 15:30

Рубль кўринганидак мустаҳкам эмасми? Жаҳон ОАВлари бу ҳақда нима демоқда

Рубль ҳозирги кунда қанчалик мустаҳкам валюта? Нега февраль ойидаги кескин пасайишдан сўнг валюта барқарорлашди? Россия валютасини қандай хавфлар кутиб турибди?

Учта ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
31 май 2022, 11:08

Учта ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди

Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганликда гумонланган беш нафар шахс қўлга олинди. Улар жами 9100 долларни 100 млн сўмга сотишга уринишгани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Долларнинг расмий курси пасайишда давом этмоқда
11 апрель 2022, 17:41

Долларнинг расмий курси пасайишда давом этмоқда

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси пасайишда давом этиб, 11 329,38 сўмга тенг бўлди. Рубль курси пасайди, евро курсида эса ўсиш кузатилди.

Россияда бизнес вакилларига $5000 дан ортиқ пул ечиш тақиқланди
10 март 2022, 23:17

Россияда бизнес вакилларига $5000 дан ортиқ пул ечиш тақиқланди

Россия Марказий банки янги валюта чекловларини жорий қилди. 10 сентябрга қадар бизнес вакилларига 5 минг доллар ёки шу миқдор эквивалентидаги евро, япон иени ва фунт стерлингда пул ечиш тақиқланади. Хорижий компаниялар ёки тадбиркорлар эса ушбу валюталарни умуман ечиб ололмайди.

Ўзбекистондан $1,6 млнни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган 6 нафар қирғизистонлик ушлангани айтилмоқда
2 феврал 2022, 11:13

Ўзбекистондан $1,6 млнни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган 6 нафар қирғизистонлик ушлангани айтилмоқда

ДХХ томонидан Наманган ва Андижонда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Ўзбекистондан 1,6 млн долларни ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган 8 нафар шахс қўлга олинди. Уларнинг 2 нафари ўзбекистонлик, гуруҳ етакчиси ва аъзолари деб гумон қилинаётган 6 нафари эса қирғизистонлик эканлиги айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.

«Бозорга катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетган» — МБ раиси
24 январ 2022, 18:58

«Бозорга катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетган» — МБ раиси

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон бозорига «катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетгани» ҳақида хабар берди. Банкоматлар сохта купюраларни фарқламагани боис, уларнинг фаолияти вақтинча чекланган. Нурмуратов, шунингдек, хусусий валюта айрибошлаш шохобчаларига доир ўз қарашларини ҳам билдириб ўтган.

Валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотганлик учун жазо юмшатилди
1 декабр 2021, 11:04

Валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотганлик учун жазо юмшатилди

Ўзбекистонда валюта бойликларини ноқонуний равишда сотиб олиш ёки ўтказиш учун белгиланган жазо чоралари юмшатилди.

Тошкентда 3 300 долларни 35,3 млн сўмга сотиб олган шахс қўлга олинди
30 ноябр 2021, 10:09

Тошкентда 3 300 долларни 35,3 млн сўмга сотиб олган шахс қўлга олинди

Пойтахтда фуқара бошқа бир шахсдан 3 300 долларни 35,3 млн сўмга сотиб олган вақтида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг