Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги қарори билан Илҳом Маҳкамовга транспорт вазири вазифасини бажариш юкланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида эълон қилинди.

Илхом Маҳкамов бунга қадар транспорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Август ойида Элёр Ғаниевнинг ўз вазифасидан озод этилганидан буён транспорт вазири лавозимига ҳеч ким тайинланмаган эди.

Январь ойи охирида ҳукумат қарори билан транспорт соҳаси раҳбарлари, жумладан Илҳом Маҳкамов ўз лавозимидан бўшатилиб, вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди. Бу уларнинг «шахсий масъулияти»ни ошириш учун амалга оширилган эди.