2020 йилнинг январь ойидан бери транспорт вазири сифатида фаолият олиб борган Элёр Мажидович Ғаниев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда «Газета.uz» га ҳукуматдаги манба хабар берди.

Ганиевнинг янги иш жойи ва вазир лавозимига янги номзод ҳақида ҳозирча хабар берилгани йўқ.

Элёр Ғаниев 1997—2002 йилларда ташқи иқтисодий алоқалар вазири, 2002−2005 йилларда ташқи иқтисодий фаолият Агентлиги раиси бўлиб ишлаган.

2006−2010 йилларда у Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазири бўлган бўлса, 2005−2006 йилларда ташқи ишлар вазири бўлиб фаолият юритган. 2010−2012 йилларда бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири бўлиб фаолият юритган.

2012−2017 йилларда Элёр Ғаниев Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестия ва савдо вазири бўлиб фаолият юритади. 2017−2019 йилларда президент маслаҳатчиси ўринбосари, президент Аппарати ижро сектори раҳбари бўлган. 2019−2020 йилларда бош вазирнинг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари бўлиб фаолият юритган.